ФҚБ Трамп собиқ маслаҳатчисини «Россия аралашуви» бўйича бир неча бор сўроқ қилган
АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби собиқ маслаҳатчиси Картер Пейж бир неча бор ФҚБ агентлари билан мулоқотда бўлган. Бу Россиянинг сайловларга аралашуви иши доирасидаги суриштирув туфайли рўй берган, деб хабар бермоқда The Washington Post.
Нашр маълумотига кўра, Трампнинг собиқ маслаҳатчиси март ойида беш марта сўроқ қилинган, бу сессияларнинг умумий вақти 10 соатни ташкил этган.
Пейж ушбу маълумотни тасдиқлади.
Унинг сўзларига кўра, ФҚБ агентлари у «америкалик ишончли фахрий» эканини тан олишган, бироқ, уларнинг «бошқармаси у 6 январдаги разведканинг ёлғон ҳисоботи натижаларига ишонмаганидан ташвишда». Унда «Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашуви» ҳақида сўз борган.
«Бизнинг очиқ суҳбатларимиз менга бюрода ҳамон ҳалол кишилар бор экани борасида ишонч берди. Улар фуқаролик ҳуқуқлари ва Конституцияни ҳурмат қилишади», - дея аниқлик киритди Пейж.
Унинг таъкидлашича, ўзига нисбатан Ҳиллари Клинтон ва АҚШ собиқ президенти Барак Обама тарафдорлари томонидан билдирилган айбловлар ёлғон бўлиб, Трамп маъмуриятини кучсизлантиришни мақсад қилган.
Мавзуга оид
21:00 / 07.10.2024
Рамзон Қодиров миграция сиёсатида «ўрта аср ёндашувларидан» воз кечишга чақирди
20:07 / 07.10.2024
Россияда саккиз нафар генерал лавозимдан олинди — ОАВ
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
18:42 / 04.10.2024