Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Модининг Ҳиндистонга ташриф бўйича таклифига жавоб қайтарди
АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг ўз мамлакатига таклиф этишига ижобий жавоб қайтарди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати баёнот берган.
«Президент Трамп бош вазир Модининг Ҳиндистонга ташриф бўйича таклифини мамнуният билан қабул қилади. Улар кейинги йилларда ҳамкорликда ишлашмоқчи», — дейилган пресс-релизда.
Вашингтонда ўтган матбуот анжуманида Ҳиндистон бош вазири Трампга илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирган ва уни ўз оиласи билан Ҳиндистонга келишга таклиф қилганди.
Бундан аввалроқ Ҳиндистонда ўтказиладиган тадбиркорлар саммитига Иванка Трамп бошчилигидаги АҚШ делегацияси бориши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
10:20 / 09.07.2026
АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Эронда 3 киши ҳалок бўлди
08:36 / 09.07.2026