Жаҳон | 19:40 / 28.06.2017
25317
1 дақиқада ўқилади

Суриядаги қишлоқда 40 киши коалиция авиазарбаси қурбонига айланди

Қўшма Штатлар бошчилигидаги халқаро коалиция авиазарбаси натижасида Суриянинг Дейр аз-Зоридаги қишлоқлардан бирида 40 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

SANA’нинг манбаларга асосан хабар беришича, «самолётлар тинч аҳоли вакиллари уйига ҳужум қилган». 40 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳодиса Маядин туманидаги ад-Дублан қишлоғида рўй берди.

Шунингдек, жабрланганлар кўп экани хабар қилинмоқда.

Аввалроқ Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалиция авиазарбаси туфайли 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид