Жаҳон | 20:45 / 29.06.2017
8260
1 дақиқада ўқилади

Ироқ бош вазири: Биз ИШИДнинг тугашини кўриб турибмиз

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсул шаҳри ИШИД жангариларидан тўла озод этилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдириб ўтди.

«Биз ИШИДнинг тугашини кўриб турибмиз, Мўсулнинг озод этилиши бу сўзларимни тасдиқлайди. Биз тўхтамаймиз, бизнинг жасур ҳарбийларимиз узил-кесил ғалабага эришадилар», — дея ёзган вазир твиттерида.

У Ироқ ИШИДнинг охирги жангариси ўлдирилмагунича ёки жавобгарликка тортилмагунича курашни давом эттиришини қўшимча қилган.

Бугун Ироқ Мудофаа вазирлиги Мосул ИШИДдан озод этилганини эълон қилди. 

ИШИД Мўсул шаҳрини бундан 3 йил муқаддам босиб олганди. Ироқ Мудофаа вазирлиги вакилининг маълум қилишича, Мосулда ИШИД назорат қилаётган бирорта ҳам ҳудуд қолмаган.

Ўтган ҳафтада Ироқ армияси ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий бундан 3 йил аввал «халифалик» эълон қилган Ан-Нурий масжиди атрофидаги ҳудуд устидан назорат ўрнатган эди.

Мавзуга оид