Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Туркманистон президентини туғилган куни билан табриклади
29 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон етакчисини юбилей – 60 ёшга тўлгани билан табриклади. «Ўзбекистонда Туркманистон президентини жаҳон даражасидаги буюк давлат ва сиёсат арбоби, бой ҳаётий амалий тажрибага эга истеъдодли раҳбар, мамлакати равнақи ва фаровонлиги учун фидокорона хизмат қилишга ўзини бағишлаган инсон сифатида билишади», - дея таъкидланади хабарда.
Икки давлат раҳбарлари Туркманистонда март ва май ойларидаги учрашувлар давомида эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши амалий жиҳатларини муҳокама этишди. Улар барча даражалардаги алоқалар жадаллашгани, шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этишди.
Давлат раҳбарларининг таъкидлашича, статегик шерикликнинг юқори даражасига эришиш имконини берган қалин ва самарали ўзаро алоқалар тажрибаси икки томонлама ҳамкорлик улкан салоҳиятини амалга ошириш учун мустаҳкам асосдир.
Мавзуга оид
18:26 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Янги тараққиёт банки билан ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди
18:23 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
12:49 / 18.06.2026