Фан-техника | 07:51 / 30.06.2017
5507
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Лос-Анжелес яқинида туннел қурилаётганини маълум қилди

Фото: AP Photo / Ringo H.W. Chiu

Америкалик миллиардер ва SpaceX компанияси раҳбари Илон Маск Лос-Анжелес яқинида туннел қурилиши бошланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Verge нашри.

Нашр маълумотларига кўра, туннелни қуриш билан Маскнинг катта лойиҳаси ҳисобланувчи  Boring Company компанияси шуғулланмоқда.

Туннелнинг биринчи секцияси қуриб битказилди, бу ҳақда Маск твиттердаги саҳифасида маълум қилди. "Бурғилаш бошланди ва Лос-Анжелесдаги туннелнинг биринчи сегменти якунланди", деб маълум қилган Маск.

Лойиҳа юқори тезликдаги автомобиль трассаси ўтадиган туннел қурилишини кўзда тутади. Лойиҳанинг амалга оширилиши қанча вақт олиши маълум қилинмаган. 

Мавзуга оид