23:46 / 30.06.2017
9116

«Милан» бешинчи трансферни расмийлаштирди

Италиялик ҳужумчи Фабио Борини Англиянинг «Сандерленд» клубидан Италиянинг «Милан» жамоаси сафига кўчиб ўтди. Бу ҳақда миланликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Милан» ҳужумчини «Сандерленд»дан ҳужумчини келгусида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Шартноманинг бошқа шартлари ошкор қилинмаган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда футболчи премьер-лигада 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол киритишга муваффақ бўлганди.

Қайд этиш керакки, янги хўжайинлар қўлига ўтган «Милан» шу вақтгача 4 трансферни расмийлаштирганди: «Вильярреал»дан ҳимоячи Марио Мусаккио, «Аталанта»дан таянч ярим ҳимоячиси Фрэнк Кэссие, «Вольфсбург»дан ҳимоячи Рикардо Родригес ва «Порту»дан ҳужумчи Андре Силва сотиб олинганди. 

Top