Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳридаги «Интурист» меҳмонхонаси бузилмоқда
Самарқанд шаҳри марказидаги «Интурист» меҳмонхонасининг 11 қаватли биноси бузилишга топширилди. Бу ҳақда STV телеканалида хабар берилган.
Хабарда таъкидланишича, мазкур бино 11 йилдан буён фаолият юритмаган ва авариявий ҳолда қолаётганди.
Бинони бузиш таклифи Самарқанд вилоятига уюштирган сафари чоғида Ўзбекистон президенти томонидан берилган эди. Вазирлар Маҳкамаси қарори билан бир ҳафта олдин бинони бузиш ишлари бошланган.
Меҳмонхона ўрнида нима қурилиши ҳақида ҳозирча хабар йўқ. Самарқанд вилоят ҳокимияти маълумотларига кўра, қурилиш ташкилотларидан турар жой биноси, фавворали боғ, шунингдек, янги меҳмонхона қуриш таклифлари келмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026