Иқтисодиёт | 21:58 / 30.06.2017
27416
1 дақиқада ўқилади

Топ-5: Энг йирик хуфёна иқтисодиётга эга мамлакатлар

Диплом ва сертификатли ҳисобчилар ассоциацияси (Association of Chartered Certified Accountants, ACCA) дунёнинг энг йирик хуфёна (ёки соя) иқтисодиётлари рейтингини тақдим этди. Бу ҳақида RNS'да маълум қилинди

Рейтинг етакчиси сифатида Озарбойжон қайд этилди - унинг соя иқтисодиёти ҳажми ЯИМнинг 67 фоизини ташкил қилади. Топ-5 хуфёна иқтисодиётлар рейтингига шунингдек Нигерия (48,4 фоиз), Украина (46 фоиз атрофида), Россия Федерацияси (39,07 фоиз) ва Шри-Ланка (37,8 фоиз) ҳам киритилди. 

2016 йил якунларига кўра, энг кам ҳажмли соя иқтисодиёти АҚШ (ЯИМнинг 7,8 фоизи), Япония (10,1 фоиз) ва Хитой (10,2 фоиз) давлатларига тўғри келади.

Рўйхатда жами 28 мамлакат номи келтирилган.

Мавзуга оид