Жамият | 16:43 / 30.06.2017
10677
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда талончилик қилган қиз қўлга олинди

2017 йилнинг 25 июнь куни тахминан соат 21:00ларда Наргиза Турдибаева ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек тумани худудида фуқаро Дилафрўз Мирзаахмедованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) қўлидан «Iphone 4S» русумли уяли телефонини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 1-қисми (талончилик, яъни ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид