Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қароқчилар” фурага ҳужум қилди
Тойлоқ туманидаги логистика марказига қарашли бир нечта юк машинаси 28 ноябр кечаси қасддан ёқиб юборилди. Дастлабки маълумотларга кўра, “тунги қароқчилар” жамият ҳайдовчиси билан жанжаллашиб қолган. Марказ ҳовлисидаги фураларда бир неча миллион долларлик фармацевтика маҳсулотлари сақланаётган бўлган.
Kun.uz мухбири ҳодиса жойида бўлиб, ҳолатни ўрганди.
Ёндирилган юк машиналари "JURAKHON GOLD LOGISTIK" масъулияти чекланган жамиятига тегишли экани маълум бўлди. Корхона импорт-экспорт фаолияти билан шуғулланади.
Юк машиналарини ёқишга жамият ҳайдовчиси билан келиб чиққан ўзаро тортишув сабаб бўлгани айтилмоқда.

Гувоҳларга кўра, иккита “Камаз” логистика марказидан тахминан бир километр узоқликда сақланган. Аввало ўша икки “Камаз”га бензин сепилган ва ёқиб юборилган. Марказ ходимлари ушбу ёнғин билан банд бўлган пайтда “тунги қароқчилар” логистика марказига келиб, яна бир фурани ёққан.

Ёнган фура яқинида фармацевтика маҳсулотлари тўла бир нечта юк машинаси тургани айтилмоқда. Агар ёнғин ўз вақтида бартараф этилмаганида, зарар бир неча миллион долларга етиши мумкин эди. Марказ маъмуриятига кўра ўт ўчириш хизмати ходимлари ҳодиса жойига ўз вақтида етиб келиб, ёнғин кенгайишининг олдини олган.

Дастлабки маълумотларда маълум қилинишича, ёнғин натижасида тадбиркор 600 миллион сўмга яқин зарар кўрган.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Тойлоқ туманидаги ушбу маҳаллада аксарият тадбиркорлар логистика хизмати билан шуғулланиб келади. Ҳудуд ушбу хизматга ихтисослашган.



Тадбиркорлар эса бундай сурбетлик билан ёнғин чиқариб, ўзганинг мулкига зарар етказган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишини талаб қилмоқда.
Ҳолат бўйича Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасига Kun.uz сўрови юборилган. Ҳозирча воқеа юзасидан расмий маълумот берилмаган.
Исомиддин Пўлатов,
Фахриддин Ҳотамов,
Kun.uz
Мавзуга оид
08:14 / 03.12.2025
“Ўрганишга вақт ва имконият беришди” — АҚШда логистика соҳасида ишлаётган ўзбек қизи
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
16:01 / 30.11.2025
Самарқандда фураларни ёқиб юборганлар қамоққа олинди
20:20 / 15.11.2025