Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Times: Британия автомобиль терактлари билан янгича усул орқали курашмоқчи
Фото: EPA
Буюк Британия ҳукумати автомобиллар иштирокидаги қатор терактлардан сўнг стратегик муҳим объектлар ва кўприклар атрофида рақамли ҳимоя майдонларини ўрнатиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда, деб ёзади The Times газетаси.
Нашр маълумотига кўра, Британия транспорт вазирлиги муҳим объектлар атрофида электрон тўсиқлар яратишга имкон берувчи геоҳудудлардан фойдаланилган сунъий йўлдошлар тизимини ишлаб чиқишдан манфаатдор.
Ташкилот режаларига мувофиқ, терактлар нишонига айланиши мумкин бўлган бинолар ва кўприкларга рухсатсиз яқинлашганда, автомобилларда ўрнатилган компьютерлар уларни тўхтатади ёки секинлаштиради.
Британия ҳукуматининг бундай қарори Вестминстер кўприги, Лондон кўприги ва Финсбери-паркда рўй берган терактлар такрорланишининг олдини олишда ёрдам бериши керак.
Times’нинг таъкидлашича, Швецияда шундай технология апрель ойидаги терактдан сўнг ишлаб чиқила бошланди – ўшанда юк машинаси Стокҳольмдаги энг йирик кўчалардан бирида одамлар устига бостириб борилди.
Мавзуга оид
10:44 / 25.04.2026
Хитой автосаноатида AI “инқилоби” бошланди
16:40 / 20.04.2026
Киевдаги теракт вақтида полициячилар ёш болани ташлаб, қочиб кетди. Тафсилотлар
09:06 / 19.04.2026
Киевдаги отишма: «Москвада туғилган шахс» ўт очди ва супермаркетда одамларни гаровга олди
19:23 / 06.04.2026