09:08 / 02.07.2017
9556

NASA фуқаролик авиацияси учун товушдан тез учар самолётлар ишлаб чиқмоқда

Американинг космик агентлиги товушдан тез учар фуқаролик авиацияси лойиҳаларига қайтмоқда. Яқин келажакда мутахассислар X-plane’нини яратишга киришишади. Уни яратиш жараёнида Concorde ва Ту-144 самолётларининг, шунингдек, QueSST’нинг сўнгги модели муваффақиятлари ва нуқсонлари ҳисобга олинади.

Эслатиб ўтамиз, QueSST дастури доирасида мутахассислар товуш зарбаси муаммосини ҳал қилишга муваффақ бўлишди — у кемага товуш тўсиғидан ўтишга ва етарли тезликка эришишга халақит берарди. Бу иш учун АҚШ ҳукумати томонидан 2016 йилда 20 млн. доллар ажратилган эди ва техника аэродинамик қувурда учиш синовларидан ўтказилган. 

Lockheed Martin ва NASA қўшма жамоасининг янги режаларига кўра, ҳаво кемаси такомиллаштирилиб, у йўловчи ташишга мослаштирилади. Натижада, техника аҳоли пунктлари устидан хавфсиз парвоз қилиб, аҳоли учун шовқин ва бошқа жиҳатлари билан ноқулайликлар туғдирмайди. 

Бир қатор мураккаб технология масалалар ҳал этилгани боис, гарчи катта миқдордаги инвестициялар талаб қилинишига қарамасдан, товушдан тез учар авиациянинг янги даври бизга яқин келажакда тақдим этилади. NASA ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳанинг техник томонини амалга ошириш учун тўрт йил етарли экан.

Top