Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ярим кун ичида 66,3 млн та дарахт ўтқазилди
Ҳиндистонда мамлакатни кўкаламзорлаштириш кампанияси давомида 12 соат ичида 66,3 млн та дарахт ўтқазилди. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Мадхья-Прадеш штати раҳбарияти томондан ташкиллаштирилган ва 2 июлнинг эрталабки соат 7 сидан кечки соат 19 гача давом этган экологик тадбирда 1,5 млн дан кўпроқ одам, жумладан болалар ва қариялар иштирок этди.
Штатнинг бош вазири Шиврадж Сингх Чаухан 2 июль тарихий сана сифатида эслаб қолинишини айтди. Акция Гиннесс рекордлар китобида ҳам қайд қилинадиган бўлди.
Ҳиндистон ҳукумати ўрмон майдонларини кенгайтиришни иқлим бўйича Париж келишувини бажариш доирасидаги асосий вазифалардан бири сифатида қарайди. 2030 йилгача Ҳиндистондаги ўрмонларнинг умумий майдони 95 млн гектарга ошиши керак. Ҳиндистон иссиқхона газларини атроф-муҳитга чиқариш бўйича Хитой ва АҚШдан кейин 3-ўринни эгаллайди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
09:25 / 03.07.2026