Жамият | 23:06 / 04.07.2017
14221
2 дақиқада ўқилади

“Бағдоднинг қулаши” китоби сотувга чиқди

Таниқли блогер, журналист, таржимон ҳамда диний-маърифий руҳдаги қатор рисолалар муаллифи Адҳам Атажановнинг “Бағдоднинг қулаши” деб номланган китоби нашрдан чиқди. Адҳам Атажанов узоқ вақт интернетда миллий контенетни бойитиш жабҳасида хизмат қилиб келади. Яъни, ўзбек интернет журналистикасига ўзига яраша хисса қўшиб келаётган шахслардан. У ташкил қилган ўзбек тилидаги ўнлаб маърифий сайтлар катта рейтингларга эга бўлиб, шунинг билан бирга жуда нодир сайтлар ҳисобланади.

Янги нашрдан чиққан китоб: “Дилбар адиб Абдулла Қодирий бетакрор “Ўткан кунлар” романи шундай сўзлар билан бошлайди: “Мозийға қайтиб иш кўрмак хайрлик, дейдилар”.  Ҳақ гап. Зеро, тарих - кўзгу, унда инсоният ўз хатоларини кўриб, келажак учун керакли хулосалар чиқариб олишдек  имконият тақдим этади...”, деб бошланган.

Муаллиф шундай таъкидлайди: “Ушбу тўплам дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган, ўз вақтида мусулмон оламининг маърифи меҳвари номи ила тарихда қолган Бағдоднинг таназзулга юз тутиши, бунга сабаб бўлган омиллар ҳақида”. Китоб тарихга қизиқадиган кенг омма эътиборига мўлжалланган.

Мавзуга оид