Ўзбекистон | 15:35 / 04.07.2017
7187
1 дақиқада ўқилади

Йил охирига қадар Ашхободдан Тошкентга рейслар йўлга қўйилади

28 ва 30 июнь кунларида Тошкентда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси ва «Туркменистан» авиакомпанияси вакиллари учрашуви ўтказилди. Учрашувда туркман авиаташувчисининг Ўзбекистонга парвозларни амалга оширишини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 20 май куни Туркманистонга уюштирган ишчи ташрифи давомида имзоланган келишув доирасида ташкил этилди.

Йил охирига қадар «Ашхобод-Тошкент-Ашхобод» йўналиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Миллий авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Туркманистон авиакомпанияси ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва борт озиқ-овқати билан таъминлаш тўғрисидаги шартномаларни имзоланди.

Музокараларда ташувга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш ва ҳар икки авиаташувчига шерик томоннинг рейсларига авиачипталарни расмийлаштириш ҳуқуқини берувчи тижорий интерлайн-келишув лойиҳаси ҳам кўриб чиқилган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид