КХДР ракеталарини бошқа қитъалардаги нишонларга теккиза олишини эълон қилди
КНДР учирган охирги ракета 2802 км баландликда учиб, 933 км узоқликдаги нуқтага бориб тушган. Бу ҳақда КХДР давлат телевидениесига асосланган ҳолда «Ёнҳап» агентлиги хабар тарқатди.
«Хвасон-14» русумли баллистик ракета синови 4 июлга ўтар кечаси мамлакат раҳбари Ким Чен Ин гувоҳлигида ўтказилган.
Жанубий Корея ва АҚШ томони КХДР ўрта масофага ҳаракатланувчи баллистик ракета учиргани (5,5 минг километргача), бу ракета 930 км масофадаги Япония махсус иқтисодий зонасидаги ҳудудга, денгизга тушгани ҳақида маълум қилди.
Бу синов Ҳамбургда 6 июль куни бошланадиган G20 саммити арафасида амалга оширилди. АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Япония бу ҳаракатга сабр қилиб туришига кўзи етмаётгани ҳақида гапириб, Хитойни ҳал қилувчи қадам ташлашга чақирди.
Бунгача шимолий кореяликларнинг ракеталари 4 минг километрдан узоққа учиб бора олмайди, деб ҳисобланарди.
Мавзуга оид
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024