Жаҳон | 23:51 / 04.07.2017
4883
1 дақиқада ўқилади

Миср фавқулодда вазият тартибини узайтирди

Миср парламенти мамлакат президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийнинг мамлакатда амал қилаётган фавқулодда вазият тартибини яна 3 ойга узайтириш қарорини тасдиқлади.

Маълум қилинишича, расман фавқулодда вазият тартиби 4 июлдан бошлаб узайтирилади.

22 июнда Миср ҳукумати фавқулодда вазият тартибини 3 ойга узайтиришни маъқуллаганди.

Фавқулодда вазият тартиби насроний черковларида уюштирилган терактлардан кейин апрелда киритилганди. Терактлар оқибатида 50 киши ҳалок бўлганди. Фавқулодда вазият тартиби вақтида ҳам экстремистлар ўз қабиҳликларини давом эттириб, Ал-Минья вилоятидаги черковга экскурсияга кетаётган коптий насронийлари автобусини ўққа тутишганди.

Мавзуга оид