Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятида 27 нафар ногирон аёлга беғараз моддий ёрдам кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан Наманган вилоятининг 27 нафар кам таъминланган ногирон аёлига 2-3 хонали қурилаётган янги уй-жой сотиб олиш учун бирламчи бадал беғараз асосда давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Бу ҳақида Facebook'нинг "Халқ билан мулоқот" гуруҳида маълум қилинди.
Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов томонидан сайёр қабул ўтказилмоқда.

Наманган шаҳридаги вилоят мусиқа ва драма театрида бўлиб ўтган қабулда Наманган вилояти бўйича 27 нафар меҳнатга лаёқати чекланган, уй-жойга муҳтож фуқароларни қабул қилиб, уларга қурилаётган имтиёзли кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан 2 хонали бўлган уй-жойларни биринчи тўловларини тўлаш учун, бир кун муддат ичида, ҳар бирларига 10 миллион сўм маблағ пластик карталарига тушириб беришни топширди.

Сайёр қабулда вилоят бошқарма ва ташкилотларининг раҳбарлари, соҳа бўйича мутахассислари иштирок этишди.





Мавзуга оид
09:55 / 07.07.2026
Рютте: НАТО Украинага ёрдамни давом эттириши шарт
09:35 / 04.07.2026
Наманганда нарколаборатория фош этилди
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026