Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung ақлли уй жиҳозларини ишлаб чиқармоқда
Samsung компанияси Amazon Echo ва Google Home муқобили устида ишламоқда. Бу ҳақида The Wall Street Journal ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Vega код номини олган колонкага Bixby овозли ёрдамчиси интеграциялаштирилади. Бунда интеллектуал қурилманинг функциялар тўплами ҳозирча аниқ эмас. Колонканинг чиқиш санаси ҳам номаълум.
Манбада келтирилишича, қурилма устида ишлаш жараёни Bixby'га боғлиқ муаммолар сабаб қийинлашмоқда. Samsung Galaxy S8 ва S8+ смартфонларининг асосий устунликларидан бири сифатида реклама қилинган овозли ёрдамчи ўтган ойдагина инглиз тилини қўллаб-қувватлайдиган бўлди ва у ҳамон аввалгидек бета-режимида. WSJ маълумотларига кўра, Bixby'нинг тўлиқ релизи "июлнинг иккинчи ярмидан эрта" кутилмайди.
Журналистларнинг тахминларига кўра, Samsung тезкорлик билан ўсиб бораётган ақлли уй жиҳозлари бозорига чиқиб, Amazon, Google, Apple ва Microsoft компанияларига рақобат муҳитини яратади. Бундан ташқари, тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Осиёнинг Alibaba ва Line интернет-гигантлари ҳам шундай қурилмаларни ишлаб чиқаришмоқда.
Мавзуга оид
20:00 / 03.07.2026
Гаджетлар қимматламоқда: чипларнинг глобал тақчиллиги смартфон ва ноутбуклар нархини оширяпти
20:41 / 30.06.2026
Янги Samsung Galaxy 2026 йилнинг "энг бемаъни" смартфони деб топилди
20:18 / 06.06.2026
Янги Samsung Galaxy S27 Pro смартфони ҳақида маълумот берилди
12:01 / 21.05.2026