Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:37 / 05.07.2017
9443
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон муаммоси бўйича музокаралар ушбу мамлакатнинг ўзида ташкил этилиши керак

Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва дунёнинг 47 мамлакатидаги элчихоналари вакиллари иштирокида жонли мулоқоти бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Жонли мулоқот чоғида Абдулазиз Комилов Афғонистон мавзусига тўхталди ва ушбу жафокаш мамлакатда бир неча йиллардан бери давом этиб келаётган инқирозли вазият юзасидан фикр билдирди ва қатор таклифларни илгари сурди. Унга кўра,
- Афғонистон бўйича барча томонлар билан биргаликда махсус дастур ишлаб чиқиш зарур.
- “Толибон” ҳаракати ва Афғонистон ҳукумати ўзаро музокараларни олиб боришига шарт-шароит барпо қилиш керак.
- Ташқи манфаатдор томонлар ушбу давлат ички ишларига аралашмасдан ёки ўз шартларини илгари сурмасдан музокаралар ўтказиш имконини беришлари керак.
- Афғонистон муаммоси бўйича ҳар қандай музокаралар ушбу мамлакатнинг ўзида ташкил этилиши лозим.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026