Жаҳон | 20:28 / 05.07.2017
17366
1 дақиқада ўқилади

Болгарияда 40 дан кўпроқ автомобиль тўқнашиб кетди

Фото: btvnovinite.bg

Болгариянинг Ихтиман шаҳри яқинидаги "Фракия" магистралида 5 июлда 40 дан кўпроқ автомобиль тўқнашиб кетди. Оқибатда 31 киши жароҳат олган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлиги бош котиби Младен Маринов маълум қилди. 

"Фракия" автомагистралидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги сигнал эрталабки соат 6.00ларда келиб тушди. Кучли туман шароитида 40 дан кўпроқ машина тўқнашиб кетган. Ҳалок бўлганлар йўқ, 31 киши жароҳат олган ва шифохонага етказилган", деб маълум қилинган хабарда. ЙТҲга қуюқ туман сабаб бўлгани эҳтимол қилинмоқда. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид