Эрдўған Германия "ўзига қасд қилаётганини" айтмоқда
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Германия ҳукумати унга Гамбургдаги G20 саммити вақтида ўз юртдошлари олдида нутқ сўзлашни тақиқлаш қарорини танқид қилди. У бу ҳақда Zeit немис нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Германия ўзига қасд қилмоқда", деб айтган Эрдўған. Унинг айтишича, Германия бу хатосини тўғрилайди.
Эрдўғаннинг фикрича, немис ОАВ Туркияни ёмонотлиқ қилиш бўйича кампания олиб бормоқда ва террорчиларни қўллаб-қувватлайди. "Агар биз Германия билан муносабатларимиз чок-чокидан йиртилаётгани ҳақида савол берсак, унда аниқ айтаман: немис ОАВ бизга қарши кампания олиб бормоқда, бунинг бир қисми террорчилар билан суҳбатлар ҳисобланади", деб таъкидлаб ўтган Эрдўған.
Унинг айтишича, Берлин Анқарага Туркиядаги давлат тўнтарувига уринишни амалга оширишда гумонланаётган кимсаларни беришдан бош тортмоқда ва террорчиликни очиқчасига қўллаб-қувватламоқда. "Сиз бу террорчиларни Туркияга беришингиз керак. Бу юз бермагунча, Туркия Германияга террорчиларни ҳимоя қилувчи давлат сифатида қарайди. Сиз буни билишингиз керак", деб айтган Эрдўған.
Эрдўған ОАВни ҳам кескин танқид остига олди. Унинг фикрича, "дунёда ҳеч қаерда мустақил ОАВ йўқ". "Маълум маънода уларнинг барчаси мафкуравий борада тобедир, ёки ўз манфаатларини кўзлайди. Агар мустақил ОАВ мавжуд бўлганда, бизда бундай муаммолар бўлмасди, чунки биз аниқ кўрмоқдамиз: улар буринларини шамол бўйича тутмоқдалар", деб қўшимча қилган Эрдўған.
Июнь охирида немис ҳукумати Анқарадан Эрдўған ва турк фуқаролари иштирокида Гамбургда тадбир ўтказиш мурожаатини олган. 29 июнда бу мурожаат рад этилган. 30 июнда Германия ҳукумати барча хорижий сиёсатчиларга Германияда сайловолди ташвиқоти олиб боришни тақиқлагани маълум бўлган.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022