ТИВ Лондонда яшовчи ўзбекистонликларга миллий мактаб очишда кўмаклашади
5 июль куни Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси тарихида илк маротаба Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан жонли эфирда мулоқот ташкил этилди. Ташқи ишлар маҳкамасининг раҳбари фуқаролар ҳамда ОАВ вакиллари томонидан йўлланган саволларга қарийб уч соат вақт давомида жавоб берди.
Мулоқот вақтида хорижда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари ҳам ўз савол ва таклифлари билан мурожаат қилишди. Мана шундай таклифлардан бири Лондонда истиқомат қилувчи Отабек исмли ҳамюртимиз томонидан йўлланди:
“Лондонда яшовчи бир гуруҳ ўзбекистонлик ота-оналар учун фарзандлари шанба куни ишлайдиган Ўзбек мактабини ташкил қилиш арафасида. Бу ерда болалар асосан инглиз мактабларида таҳсил олишади. Шунинг учун, биз Ташқи ишлар вазирлигидан фарзандларимизга ўзбек тилини ўргатиб борувчи мактаб учун керакли дарслик ва қўлланмаларни тақдим этишлари, шунингдек, бошқа моддий ёрдам ҳам кўрсатишларини сўраб қоламиз”.
Ушбу мурожаатга Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қуйидагича жавоб берди:
“Бу ташаббус учун сизга миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистон ТИВ албатта, бу масалада ўз ёрдамини беради. ТИВ структурасида Халқаро маданий алоқалар бўйича махсус бошқарма мавжуд. Биз мазкур бошқарма орқали сиз билан мулоқотда бўламиз. Керакли ташкилотлар, идораларга мурожаат қилиб, сизга бу масалада ҳар томонлама кўмак беришга ҳаракат қиламиз. Яна бир бошланган ишингизни амалга оширишингизда муваффақият тилайман”.
Эслатиб ўтамиз, мазкур жонли мулоқотда Ўзбекистон Республикасининг 47 хорижий мамлакатдаги элчихоналари раҳбарлари ҳам онлайн видеоконференция воситасида иштирок этди.
Мавзуга оид
15:10 / 29.10.2024
Лондон дезинформация учун РФнинг 3 агентлигига қарши санкциялар киритди
11:50 / 23.10.2024
Лондон ва Берлин янги мудофаа шартномасини тайёрламоқда
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
12:40 / 16.10.2024