Спорт | 18:06 / 05.07.2017
6419
1 дақиқада ўқилади

«Реал» «МЮ»нинг Альваро Мората учун навбатдаги таклифини рад этди

Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Юнайтед» томонидан ҳужумчи Альваро Моратага билдирилган 80 миллион евролик таклифини рад этди. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, мадридликлар футболчи учун бундан анча катта бўлган миқдордаги маблағни ишлаб олишни кўзлаган.

«Манчестер Юнайтед» олдинги таклифини сезиларли равишда яхшилаб, таклиф миқдорини 70 дан  80 миллион еврога оширган, бироқ улар яна бир маротаба рад жавоби олишган.

Футболчининг ўзи клуб мутасаддиларига жамоани тарк этиш истагида эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Реал» футболчи учун 80 миллион евро сўраётгани ва бу суммани камайтирмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид