Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банклар валюта савдосини бозор курсида амалга ошира бошлайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июнда қабул қилинган 449-сон қарорига мувофиқ, «Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар киритилди.
«Kommersant.uz» хабар беришича, бундан буён биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилади.
Ҳозирча «Kун.uz» бу маълумотни тасдиқлашини сўраб тегишли муассасаларга қилган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.
Маълумот учун, шу пайтга қадар Низомнинг 43- бандида «Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар сўнгги банклараро савдо сессиясида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида шаклланадиган эркин курс бўйича амалга оширилади» деб белгиланган эди.
Мавзуга оид
20:07 / 25.01.2026
Андижонда қарийб 19 минг долларни нонлар орасига яшириб олиб чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
07:30 / 08.01.2026
Европа валюталари харитаси: энг қиммат валюта қайси?
21:30 / 29.12.2025
2025 йил ўзбек сўми учун қандай ўтди?
19:17 / 07.12.2025