Ўзбекистон | 09:35 / 06.07.2017
35852
2 дақиқада ўқилади

Дипломатик корпус машиналарининг йўл қоидасини бузишга ҳақи борми?

Ўзбекистондаги дипломатик идора вакиллари йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиши лозим. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Халқаро Пресс-клубда ўтган жонли мулоқотда айтиб ўтди.

Баъзан, Ўзбекистонда фаолият олиб борувчи айрим дипломатик идора вакилларининг автомобиллари ЙҲҚ бузганлиги ҳолатига гувоҳ бўламиз. Бу эса нафақат қоиданинг бузилиши, балки инсонлар саломатлигини ҳам хавф остига қўяди. Уларнинг қоида бузишга қанчалик ҳуқуқи бор? Айнан шу масалада ҳам Ташқи ишлар вазирига тўғридан-тўғри савол йўлланди. 

“Ҳар қандай дипломатик идора, элчихона машиналари йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши зарур. Бундай ҳолатлар юзага келишига ТИВ ҳам, ИИВ ҳам доим қарши бўлган. Агарда белгиланган қоидага амал қилинмаса, ҳайдовчи жавобгарликка тортилади. Сабаби, бу нафақат дипломатик томонлама қоидани бузиш, балки йўлларда ҳаракатланаётган аҳолининг ҳам ҳаётини хавф остига қўйишдир. Шунингдек, биз кези келганда йўл қоидасига риоя қилмаган айрим дипломатларнинг Ўзбекистондан чиқиб кетишини ҳам сўраганмиз”, деди Абдулазиз Комилов.

Мавзуга оид