Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон банклари АҚШ солиқ хизматига америкаликлар ҳисоб рақамлари ҳақида маълумот беради
Ўзбекистон тижорат банклари америкаликларнинг ҳисоб рақамлари борасида АҚШ солиқ хизматига маълумотларни тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматлари ўртасидаги халқаро солиқ қонунчилиги талабларига риоя қилишни яхшилаш ва АҚШнинг хорижий молиявий идоралардаги ҳисоб рақамлари бўйича солиқ назорати тўғрисидаги Қонун ижросини таъминлаш бўйича келишувни тасдиқлади.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги мазкур келишув 2015 йил 3 апрель куни Тошкентда имзоланган эди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси кўрсатилган халқаро келишувнинг кучга кириши учун ички жараёнларни амалга оширганини маълум қилиш вазифасини ТИВга топширди.
FATCA 2014 йил ёзидан амал қила бошлаган. Унинг мақсади Америка ички даромадлар хизмати (IRS)ни Америка фуқароларининг хорижий банкларга жойлаштирган пуллари ҳақидаги маълумотлар билан таъминлашдир.
Банклар бу каби маълумотларни беришдан бош тортса, америкаликларнинг АҚШ банклари орқали ўтувчи ҳар қандай тўловлардан 30 фоизлик солиқ ушлаб қолиш талаби кучга киради.
АҚШнинг FATCA бўйича қонунчилиги бошқа давлат солиқ идоралари билан қатъий белгиланган шаклда электрон маълумотлар билан алмашишни назарда тутади. АҚШ билан ҳукуматлараро келишувни 70дан ортиқ давлат имзолаган.
Мавзуга оид
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
13:28 / 22.06.2026