Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Корея технопаркининг қурилиши 2018 йилда ниҳоясига етади
Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ташаббуси билан айни кунларда Корея ҳукуматининг 15 млн. доллар ҳажмидаги кўмаги билан «Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошида Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик Технопарки» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Технопаркнинг ишга туширилиш муддати 2018 йил сентябрь ойига режалаштирилган. Бу ҳақида «Ўзбекенгилсаноат» АЖ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Лойиҳанинг мақсади – республика тўқимачилик соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган илғор технологияларни жорий этиш, тўқимачилик соҳасида истиқболли технологик йўналишларни ривожлантириш, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, газлама ва кийимларда янги дизайн яратиш, бўяш ва безак бериш, материалшунослик соҳаларида тадқиқот ишларини олиб бориш ва технологик «ноу-хау»ларни йўналтириш, инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш ҳамда тўқимачилик ва енгил саноат учун мутахассислар ва экспертлар тайёрлашдир.

Ҳозирда енгил саноат соҳасини ривожлантиришда асосий эътибор юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришда инновацион техникаларни кенг жорий этишга, шунингдек, тармоқ учун ёш мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида замонавий илмий ва институционал базаларни яратишга қаратилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026