Жанубий Корея президенти КХДР етакчиси билан учрашишга тайёр эканини маълум қилди
Корея яриморолида тинчлик ўрнатишнинг асосий шарти КХДРнинг ядровий синовлардан воз кечиши ва Пхеньяннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик йўлларини қидириши ҳисобланади. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин пайшанба куни Берлиндаги чиқишида шундай баёнот берди.
"Шимолий Корея охир-оқибат ядровий ва ракета синовларини тўхтатиши ва жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик йўлларини излаши керак", - деди президент.
Мун Чжэ Ин шунингдек КХДР ядровий ва ракета дастурларини давом эттирган тақдирда санкцияларни янада кучайтиришдан бошқа йўл қолмаслигини қўшимча қилди.
Бундан ташқари Корея Республикаси президенти қўшни мамлакат билан сунъий бирлашувга уринмаслигини таъкидлади.
"Шу ерда аниқ маълум қиламанки, биз Шимолий Кореянинг парчаланишини истамаймиз ва у билан сунъий бирлашувга уринмаймиз", - деди Жанубий Корея президенти.
"Тинчлик ва ҳамкорлик қарор топтириш учун бизга мулоқот ва алоқа йўллари керак. Ўртадаги тарангликни йўқ қилиш жуда муҳим. Бугунги вазиятнинг энг хавфли томони, икки ҳукумат ўртасида мутлақо ҳеч қандай алоқаларнинг йўқлигидадир. Вазиятни барқарорлаштириш учун муносабатларни тиклашимиз ва уни мазмунли мулоқотга айлантиришимиз керак. Агар шартлар бажарилса, мен қачон ва қаерда бўлишига қарамасдан, Шимолий Корея етакчиси билан учрашишга тайёрман", - дея таъкидлади Мун Чжэ Ин.
"Биргина учрашув камлик қилади, лекин муҳими буни бошлаб олиш... Мен Шимолий Корея қарорини кутиб қоламан", - қўшимча қилди у.
Икки корейс давлат раҳбарининг учрашуви икки марта - 2000 йилда Пхеньянда ва 2007 йилда КХДРнинг собиқ етакчиси Ким Чен Ир даврида бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024