Жаҳон | 08:05 / 07.07.2017
10855
1 дақиқада ўқилади

Ҳамбургдаги норозилик намойишларида 70дан ортиқ полициячи жабрланди

Фото: Kai Pfaffenbach/Reuters

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида намойишчиларнинг полиция ходимлари билан тўқнашувлари оқибатида 74 полициячи жабрланди. Бу ҳақда шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг Twitter саҳифасида хабар қилинган. 

Бошқарма биринчи хабарда 15 нафар ходими жабрлангани ҳақида хабар қилган эди. Улардан 3 нафари шифохонага ҳам ётқизилган. Алалоқибат, жароҳат олган полициячилар сони ортди. 

«Ҳуқуқ-тартибот идорасининг яна 59 хизматчиси жабрлангани ҳақида хабар қилинмоқда. Намойишчилардан неча киши жароҳатлангани ҳақида маълумотлар йўқ», — дейилади хабарда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳамбургдаги G20 саммити арафасида 8 минг киши намойишларда иштирок этмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид