Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда иккинчи тур президентлик сайловлари бошланди
Мўғулистонда иккинчи тур президентлик сайловларида овоз бериш бошланди, деб хабар қилмоқда Монцамэ агентлиги.
Дастлаб, ҳал қилувчи турни 9 июлда ўтказиш режалаштирилган эди. Бироқ, спорт байрами муносабати билан овоз бериш куни 2 кунга олдинга сурилган.
Эслатиб ўтамиз, биринчи тур сайловларда давлат раҳбарлиги учун 3 нафар номзоднинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз тўплай олмаган эди.
Демократик партия номзоди Халтмаагийн Баттулга биринчи турда 38 фоиз овоз тўплаб, мамлакат парламентининг амалдаги спикери, Мўғул халқ партияси етакчиси Миеэгомбына Энхболдани ортда қолдирган эди.
Бугун 7 июль кунги сайловда ушбу икки номзоддан бирини танлашга тўғри келади.
Мўғулистондаги президентлик сайловлари 7-маротаба ташкил этилмоқда. Ҳозирги давлат раҳбари, Демократик партия вакили Цахиагийн Элбэгдорж икки муддат президент бўлгани сабабли қайта сайлана олмайди.
Мавзуга оид
10:06 / 09.03.2026
Ўзбекистон Мўғулистоннинг истиқболли уран конларини ўрганади
08:46 / 19.08.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга қўйларнинг биринчи партияси етказилди
11:11 / 16.08.2025
Мўғулистон Ўзбекистонга 100 минг бош қўй етказиб беришни бошлади
18:49 / 19.07.2025