АҚШ ва Россия Сурия бўйича келишувга эришди
АҚШ ва Россия Сурия жануби-ғарбидаги зиддиятли томонларни ажратиб турувчи чегара юзасидан келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг юқори лавозимли мулозими хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, эришилган келишувнинг муҳим жиҳатларидан бири шуки, Россия ва АҚШ Сурия жануби-ғарбидаги зиддиятли томонлар ўртасидаги "ўзаро чегара харитаси бўйича келиша олганлигидир". Унинг қайд этишича, томонлар бу сулҳни мустаҳкамлаш учун қўшимча чоралар кўриши талаб этилади. "Бу қадамлар минтақага қўшимча кузатувчиларни жойлаштиришни ҳам назарда тутади", — деган дипломат.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Россия ва АҚШ Сурия жануби-ғарбида 2017 йил 9 июлдан ўт очишни тўхтатишни эълон қилишга тайёрлигини билдирган эди. Унинг айтишича, 7 июль куни Иордания пойтахтида Россия, АҚШ ва Иордания экспертларининг учрашуви якунланган. Унда Сурия жануби-ғарбидаги Дара, Кунайтра ва Сувайда ҳудудларида зиддиятлардан холи ҳудудни барпо этишга келишиб олинган. Шундай қилиб, мазкур туманларда Дамашқ вақти билан 9 июль кундуз соат 12дан бошлаб ўт очиш тўхтатилади.
Вазирга кўра, Россия ва АҚШ сулҳ шартларига риоя этиш бўйича мажбуриятларни зиммасига олган. Бунда, зиддиятлардан холи ҳудуд атрофидаги хавфсизликни АҚШ ва Иордания ҳарбий полицияси таъминлайди.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024