Иванка Трамп G20 учрашувларидан бирида отасининг ўрнига ўтирди
АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп Ҳамбургда ўтаётган G20 саммити учрашувларидан бирида отасининг ўрнига қатнашди. Бу ҳақда Россиянинг G20’даги вакилларидан бири Светлана Лукаш ўз Твиттерида маълум қилган
«Ҳамбургда ўтаётган G20 саммитининг иккинчи куни Африка, миграция ва соғлиқни сақлаш масалаларини муҳокама қилишдан бошланди. Иванка президент Трамни кузатиб келмоқда... ва отаси икки томонлама учрашувларга кетган чоғда G20 столида унинг ўрнини эгалламоқда», — деб ёзган дипломат Твиттер’да.
Оқ уй вакили G20 мамлакатлари етакчилари учрашуви чоғида Иванка орқа планда тургани, отаси мажлисни тарк этишга мажбур бўлганида эса «қисқа вақт унинг ўрнини эгаллаб тургани»ни тасдиқлади.
«Бошқа давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳам зални тарк этишганида уларнинг ҳам ўрнига кимлардир ўтириб турмоқда», — деган мулозим.
Spiegel журналининг қайд этишича, Дональд Трамп йўқлигида музокара столида ривожланаётган давлатларда аёлларнинг бандлиги масаласи муҳокама қилинаётган эди.
Иванка Трамп — президент Трампнинг чехословакиялик спортчи ва фотомодель Ивана Зельничкова билан никоҳидан туғилган тўнғич қизи ҳисобланади. Отаси давлат раҳбари лавозимига сайлангач, у жамоатчилик асосида унинг ёрдамчиси бўлиб ишламоқда. Бир қатор сиёсатчиларнинг фикрича, у отаси ва умуман, Оқ уй сиёсатига улкан таъсир ўтказиб келмоқда.
Дональд Трампнинг ўзи ҳам бир неча бор қизи билан жуда фахрланишини айтиб ўтган. Кунларнинг бирида, агар Иванка унинг қизи бўлмаганида, қиз қайтага осонроқ ишлаган бўларди, деб ҳазиломуз оҳангда иқрор бўлган.
Мавзуга оид
09:10 / 20.11.2024
ГФР канцлерининг G20 саммити якуний баёнотидан кўнгли тўлмади
11:38 / 19.11.2024
Риодаги G20 саммитида очарчиликка қарши иттифоқ тузилади
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024