Жаҳон | 14:22 / 08.07.2017
10940
1 дақиқада ўқилади

Мўғулистон президентлиги учун сайловларда мухолифат номзоди ғалаба қозонди

Мўғулистон президентлиги учун бўлиб ўтган иккинчи тур сайловларда мухолифатдаги Демократик партия номзоди Халтмаагийн Баттулга ғалаба қозонди. Бош Сайлов қўмитаси овоз бюллетенларининг 99,94 фоизини санаб чиққанидан сўнг эълон қилган сайлов натижалари шундай дейишга асос бўлмоқда. 

ДП номзоди 610 541 овоз ёки 50,6 фоиз овоз тўплаган. Унинг сиёсий рақиби, ҳукмрон Мўғил халқ партияси номзоди, парламент спикери Миеэгомбин Энхболдни 496 840 киши, яъни сайловчиларнинг 41,2 фоизи қўллаб-қувватлаган. 

Айтиш жоизки, мамлакатнинг энг янги тарихида илк маротаба ташкил этилди. 

Мўғулистон давлат раҳбари 4 йил муддатга икки марта сайланиши мумкин. Амалдаги давлат раҳбари Цахиагийн Элбэгдорж иккинчи муддатини якунламоқда. 

Мавзуга оид