Хитой КХДР билан ҳарбий алоқаларни тўхтатди
Хитой Халқ республикаси Мудофаа вазирлигининг хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик маркази раҳбари Чжоу Бо Channel New Asia учун берган интервьюсида маълум қилдики, Хитой бундан буён КХДР билан ҳарбий соҳада алоқаларни тўхтатади.
«Ҳозирда барча алоқалар нолга айлантирилган. Ҳозирда Хитой БМТ резолюциясига амал қилган ҳолда, халқаро ҳамжамият позициясини қўлламоқда»,— деган Чжоу Бо.
Унинг сўзларига кўра, расмий Пекин Пхеньянга Шимолий Корея томони Корея ярим оролини ядродан холи ҳудудга айлантириш жараёнини бошлаши, минтақадаги хавфсизликни таъминлаш ўз хавфсизликни таъминлаш эканини англаши кераклиги ҳақида тушунтириш йўллаган. Айни вақтда вазият хаотик кўринишда экани, бунга Жанубий Кореяда ракетага қарши THAAD тизими ва Пхеньян ўтказаётган ракета синовлари сабаблиги кўрсатилган.
Чжоу Бо якунда Хитой Шимолий Корея масаласида бошқа мамлакатлар билан бир ечимга келишига умид билдирган.
Эслатиб ўтамиз, май ойида ХХР раиси АҚШ президентидан КХДР билан муносабатларини аниқлаштириб олиш учун 100 кун муҳлат сўрагани маълум бўлганди. Бундай келишувга икки давлат раҳбарининг апрель ойидаги учрашувида эришилган. Хитой бу муҳлатда Пхеньянга ўз таъсири орқали босим ўтказишга ҳаракат қилмоқчи бўлганди.
Мавзуга оид
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024
Шимолий Кореядан қочганлар РФдаги КХДР кучлари орасида дезертирликка эришмоқчи
10:41 / 12.11.2024
КХДР Россия билан ҳамкорлик шартномасини ратификация қилди
20:11 / 10.11.2024