Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ИИБ маҳалла билан ҳамкорликда “янгича ишлаш” тизими асосида фаолиятни йўлга қўйди
Фото: ИИВ
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси маҳалла билан ҳамкорликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида “янгича ишлаш” тизими фаолиятини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси марказий аппарати ходимлари профилактика хизмати ходимларига яқиндан ёрдам бериш ва “янгича ишлаш” тизимини фаолиятини ташкиллаштиришда кўмаклашиши мақсадида Андижон шаҳар худудида жойлашган 83 та маҳаллага бириктирилди.
Профилактика инспекторлари маҳалла посбони, фуқаролар йиғинларининг фаоллари ва жамоатчилик вакиллари билан жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш ҳар бир маҳаллаларга кириш жойларида, аҳоли кўп тўпланадиган ва савдо комплекслари атрофларида ташкил этилган “маҳалла пост”ларида хизмат олиб боришмоқда.
Янги йўналишда ташкил этилган хизмат вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ҳам фаолият кўрсатади.
Мавзуга оид
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
18:04 / 16.03.2026
Андижонда аёлни «самосуд» қилганларга жиноят иши қўзғатилди
08:01 / 12.03.2026