Қатар: «Араб давлатлари бойкотига қарши 340 млрд долларлик захиралар бор»
Қатар Марказий банки раҳбари Абдулла бин Сауд Ал-Танийнинг CNBC’га берган интервьюсида маълум қилишича, Доҳа араб давлатлари бойкотидан қўрқмайди ва иқтисодий блокадага дош бера олади.
«Бизнинг тизим ишончли, биз исталган шокка қарши туриш учун етарлича маблағларга эгамиз», - деди у.
Ал-Танийнинг сўзларига кўра, Қатар Марказий банки 40 млрд долларлик пул ва 300 млрд долларлик олтин захираларига эга.
Аввалроқ Форс кўрфазидаги араб давлатлари Қатарга нисбатан иқтисодий санкциялар кўламини ошириш, шунингдек, уни дипломатик жиҳатдан яккалатиб қўйиш даражасини кенгайтиришга тайёр эканликлари хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, дипломатик можаро 5 июнь куни эрталаб бошланди. Қатарни терроризм ва террорчилик гуруҳларини қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни биринчи бўлиб Баҳрайн, Саудия Арабистони, Миср ва БАА узди.
Мавзуга оид
20:17 / 12.11.2024
Ғазодаги уруш: Қатар ўртадан чиқди, лекин ҲАМАС офисини ёпмайди
17:46 / 10.11.2024
Қатар Исроил ва Ҳамас ўртасидаги воситачиликни тўхтатди
23:01 / 06.11.2024
Қатар аҳолиси парламент сайловларидан воз кечишга овоз берди
17:35 / 16.10.2024