Ўзбекистон | 12:10 / 10.07.2017
6870
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президентлиги учун номзодлар сони 18 нафарга етди

Қирғизистон президентлиги учун Марказий Сайлов комиссиясига ариза топширган номзодлар сони 18 нафаарги етди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар қилмоқда. 

"Навбатдаги ариза "Адам укугу" сиёсий партиясидан олинди. Партия съезд вақтида Турсунбек Акун номзодини илгари суришга қарор қилди", - дейилади МСК хабарида.  Унга кўра, республиканинг инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили бўлган Акун ва унинг партиядошлари Комиссияга барча керакли ҳужжатларни топширган. 

Умумий ҳисобда, МСКнинг маълум қилишича, 15 киши мустақил номзодлар бўлиб, қолган 3 киши партиялар қурултойларида илгари сурилган. 

Шунга қарамай, Қирғизистон Социал-демократик партияси ўз номзодини аниқлаб олганича йўқ. Бу масала партиянинг 15 июлда бўлиб ўтажак съездида ҳал этилади. Аввалроқ, партия сиёсий кенгаши амалдаги ҳукумат раҳбари Сооронбой Жээнбеков номзодини илгари суриш таклифини билдирган эди. 

Президентликка номзодларни рўйхатга олиш август ойида бошланади. Даъвогарлар бунгача 30 минг сайловчининг имзосини тўплаши талаб этилади. Бундан ташқари, қирғиз тилини билиши бўйича имтиҳон топширади ҳамда 1 млн сом (15 минг АҚШ долларига яқин) миқдорида гаров пули киритади. Мамлакатнинг ҳозирги президенти Алмазбек Атамбоев иккинчи муддатга сайлана олмайди. Чунки, сайлов қонунчилигига мувофиқ, фуқаро бир марта 6 йиллик президентликдан сўнг, иккинчи муддатга сайлана олмайди. 

Мавзуга оид