Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб ўқувчиси Пентагон раҳбари телефон рақамини аниқлади
Америкалик мактаб ўқувчиси Тедди Фишер АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг хизмати телефони рақамини билиб олди ва шундан сўнг унга раҳбарига қўнғироқ қилиб тушди.
Бу ҳақда New York Post Мерсер Айленддаги таълим муассасаси газетасига асосан хабар берди.
Таъкидланишича, Фишер Мэттисдан мактаб газетаси учун интервью олмоқчи бўлган. У ҳарбий маҳкама раҳбари билан 45 дақиқа давомида мулоқот қилгани айтилмоқда.
Мактаб ўқувчисининг сўзларига кўра, телефон рақамини The Washington Post газетасидаги мақола орқали билиб олган. Мақоладаги фотосуратлардан бирида Мэттисга ҳамроҳлик қилган эркакда жилд бўлган, унга эса АҚШ мудофаа вазирининг рақами бўлган стикер ёпиштирилган эди.
Шундан сўнг ўқувчи Пентагон раҳбарига интервью борасида матнли хабар юборди ва Мэттис рози бўлган.
Мавзуга оид
22:32 / 07.07.2026
АҚШ 100 йил ичида биринчи марта думалоқ бўлмаган танга чиқаради
23:54 / 05.07.2026
Трамп Анқарада Зеленский билан учрашиши мумкин
12:48 / 05.07.2026
АҚШ мустақиллигининг 250 йиллигини дабдаба ва мушакбозлик билан нишонлади (фоторепортаж)
05:49 / 05.07.2026