Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода юқори технологиялардан фойдаланган фирибгар устидан суд бошланди
Япония пойтахти Токио шаҳрида бир вақтлар биткоинлар (bitcoin, виртуал валюта, пул) билан савдо қилган йирик биржа Mt.Gox хўжайини Марк Карпелс устидан суд жараёни бошланди. У мижозлар маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Биржа 2013 йил кузида мижозлари ҳисобидаги маблағлардан 340 миллион иенни (салкам 3 миллион доллар) ўз корпоратив ҳисобига ўтказган. 2014 йил февралида компьютер тизими ишдан чиқиши сабабли ғаразгўйларнинг биткоинлардан фойдаланиш эҳтимоли юқори эканини важ қилиб, биткоинлар билан амалиётларни номаълум муддатга тўхтатган эди.
Кейинчалик, жамғармага қўйганлар ўз ҳисобидаги пулларни ололмаслиги маълум бўлди. Яна бир неча кундан сўнг, биржа "мижозлар манфаати учун" барча амалиётларни тўхтатишини билдирди ва 850 минг биткоин "йўқолгани"ни эълон қилди. Бу ўша вақт курси бўйича 1 млрд иенга яқин ёки 450 миллион долларга яқин маблағдир. Тез орада биржа касодга учраганини маълум қилди. Унда 1,1 миллиондан ортиқ виртуал ҳисоблар очилган эди.
Прокуратура Марк Карпелсни мижозлар пулларини ўзлаштириб олиш ва бошқа иқтисодий жиноятларда айбламоқда.
Мавзуга оид
22:34 / 25.04.2026
Япония икки ўзбекистонликни депортация қилди
18:51 / 23.04.2026
Уйқуда бош ҳолатини ўзи ўзгартирадиган Mirukuru ёстиғи тақдим этилди
12:54 / 04.04.2026
Японияга қисқа муддатли виза билан бориб, қочқинлик мақомини олмоқчи бўлган ўзбекистонлик депорт қилинди
08:31 / 30.03.2026