“Воситачилик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Ўзбекистонда “Воситачилик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида жойлаштирилган.
Воситачилик қонунийлик, ихтиёрийлик, махфийлик, ҳамкорлик ва томонлар тенг ҳуқуқлиги, воситачининг мустақиллиги ва холислиги принциплари асосида ўтказилади, дейилади қонун лойиҳасида.
Воситачиликни амалга ошириш учун томонлар ўз фикрини эркин ифода эта олиши, жумладан, баҳснинг ўзаро мақбул ечимини муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишлари керак. Мажбурий ярашув воситачилик жараёнида тақиқланган, дея таъкидланади ҳужжатда.
Воситачилик иштирокчилари воситачилик давомида уларга маълум бўлган маълумотларни, бу маълумотни тақдим этган воситачилик томони, унинг ҳуқуқий вориси ёки вакилининг ёзма равишда розилигисиз ошкор қилмайди.
Медиатор (воситачи) воситачилик давомида унга маълум бўлган маълумотлар бўйича қонунда назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин эмас.
Воситачилик иштирокчилари томонлар ва воситачидир. Воситачилик жараёнида томонлар жисмоний ва юридик шахслар, жумладан давлат идоралари ҳамда ташкилотлари ҳам бўлиши мумкин.
Воситачилик икки ва ундан ортиқ томонлар ўртасида бўлиши, шунингдек, бир ёки бир неча воситачилар томонидан ўтказилиши мумкин.
Томонлар қонунга мувофиқ, воситачилик жараёнида шахсан ўзи ёки ўз вакили орқали иштирок этади.
Қонун лойиҳаси воситачи, воситачилик иштирокчилари вазифалари ва масъулияти, шунингдек, воситачиликни ўтказиш тартибини ўрнатади.
Мавзуга оид
18:23 / 26.08.2024
Қийноқ оқибатидаги ўлим ҳолатлари учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.06.2024
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
13:23 / 09.04.2024
Депутатлар ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонунни қабул қилди
15:29 / 27.02.2024