Жамият | 19:31 / 12.07.2017
17477
2 дақиқада ўқилади

Келин ўз қайнотасининг уйига ўғриликка тушди

Келин ўзи тушган хонадоннинг файзи, фариштаси бўлиши керак. Лекин у эрининг яқинларини уйига ўғриликка тушса-чи? Шунақаси ҳам бўлар экан.

Фришкент Қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1964 йилда туғилган фуқаро Б.Саидов Ғиждувон туман ИИБга ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яшаш уйига ҳеч кимга билдирмасдан кириб, ўғрилик содир қилгани ҳақида хабар берган.

Жумладан, унинг яшаш хонасидаги деворга осилган харита орқасидан 1000 АҚШ доллари, ушбу хонадаги жавон ичида бўлган 385.000 сўм нақд пуллари ва ҳар бирининг баҳоси 750.000 сўмдан бўлган 1 дона аёллар узуги ҳамда 1 дона зиракларни ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, Б.Саидовнинг келини — 1995 йилда туғилган  Д.Сафарова содир қилганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган, — дея хабар қилади Кун.узга Бухоро вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Ушбу ҳолат юзасидан Д.Сафаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айб эълон қилинган.

Мавзуга оид