Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари Тошкентда музокаралар ўтказди
2017 йилнинг 11 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.
Мулоқот давомида ташқи сиёсат идораларининг раҳбарлари турли соҳаларда икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорлик суръатларини янада ошириш нуқтаи назаридан 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги жуда мазмунли ва самарали бўлганини мамнуният билан таъкидладилар.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедовнинг жорий йилнинг март ва май ойларидаги учрашувлари ҳамда тегишли вазирликлар ва хўжалик субектлари раҳбарлари ўртасидаги интенсив алоқалар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларига кучли туртки бергани қайд этилди.
Таъкидланганидек, икки томон ҳам олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида аҳамият берадилар ва ҳар бир битим ёки шартноманинг бажарилиш жараёнини том маънода назорат қиладилар.
Учрашувда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Музокараларда Туркманистон Элчиси Шири Шириев иштирок этди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024