Жаҳон | 01:07 / 13.07.2017
12368
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ҳарбийлари Раққага кириб боришди

АҚШ ҳарбийлари Суриянинг Раққа шаҳрида "Сурия деморатик кучлари"га ИШИДга қарши курашда ёрдам бермоқдалар, деб  хабар бермоқда "Франс Пресс" ахборот агентлиги. 

АҚШ бошчилигидаги коалиция вакили, АҚШ полковниги Райан Диллоннинг айтишича, орасида махсус кучларнинг кўп сондаги жангчилари бўлган ҳарбийлар бевосита жангларда иштирок этмай, маҳаллий кучларга "маслаҳат бермоқдалар, ёрдам кўрсатмоқдалар ва ҳамроҳлик қилмоқдалар".

Раққа 2013 йилдан бери ИШИД назоратида бўлиб келмоқда. Шаҳар ИШИДнинг норасмий пойтахти ҳисобланади. 2016 йилда АҚШ бошчилигидаги коалиция шаҳарни озод қилиш бўйича операция бошланишини, жорий йилнинг июль бошида эса "Сурия демократик кучлари" шаҳарнинг эски қисмида жангарилар мудофаасини ёриб ўтганини маълум қилган.   

Мавзуга оид