Жамият | 13:31 / 13.07.2017
5379
2 дақиқада ўқилади

БМТ: 2,1 млрд киши тоза ичимлик суви танқислигига дуч келмоқда

Фото: Коммерсантъ

Дунё бўйлаб икки миллиарддан кўпроқ инсон тоза ичимлик суви танқислигидан қийналмоқда, дейилади БМТ Болалар жамғармаси ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги ҳисоботида.

Сайёранинг тахминан 4,5 миллиард аҳолиси яхши даражадаги санитария-гигиена шароитларидан маҳрумдир.

Ҳозирги пайтда 600 миллион киши бутунбошли қишлоқнинг бошқа аҳолиси билан битта ҳожатхонадан фойдаланади, дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот муаллифларининг хулосасига кўра, бугунги кунда айниқса қишлоқ туманларда жуда кўплаб кишилар тоза ичимлик суви танқислигидан азият чекади ва ҳожатхоналарсиз яшайди.

Бу эса ҳар куни юзлаб болалар юқумли касалликлар туфайли ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлмоқда. Ҳар йили фақатгина ичбуруғ туфайли беш ёшгача бўлган 360 минг бола ҳалок бўлади. Кўплаб болалар вабо, гепатит А ва ич терлама билан касалланмоқда.

«Тоза сув, санитария ва гигиена фақатгина бадавлат кишилар ёки шаҳарликларда бўлиши керак эмас», - дея маълум қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош котиби Тедрос Адханом Гебрейесус.

Мавзуга оид