Жамият | 19:51 / 13.07.2017
45178
2 дақиқада ўқилади

Ғазабини енга олмаган бир инсонни ўлдириб қўйди

2017 йил 8 июль куни Чирчиқ шаҳри ИИБга шаҳар Тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига «чап сон ўрта учлиги  кесилиб, санчилган жарохати» ташхиси билан Чирчиқ шаҳрида яшовчи ёлланма ишчи, 1981 йилда туғилган З. М. келтирилгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Тошкент вилояти ИИБ матбуот брифингида маълум қилинишича, суриштирув ишлари натижасида шу куни соат 13:30 да З.М. маст ҳолда Чирчиқ шаҳрида жойлашган «Мардона» номли қурилиш моллари дўкони рўпарасида тарвуз сотаётган, Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган Д. Ю. билан ўзаро жанжаллашиб қолади. 

Жаҳл отига минган Д.Ю. тарвуз сўйиб бераётган ошхона пичоғи билан З.М.ни чап сон қисмига уриб, унга тан жарохати етказади. 
 
Оқибатда жабрланувчи оғир тан жарохати олиб шифохонага ётқизилган. Бироқ шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай З.М. кўп қон йўқотганлиги сабабли шифохонада вафот этган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид