Ravon Қозоғистонда сотувлар бўйича топ-5ликка кирди
Қозоғистонда 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, расмий дилерлар томонидан умумий қиймати 180,7 млрд тенге бўлган 20 876 дона автомобиль сотилди. Қозоғистонликлар июнь ойида автомобиллар харид қилишга 50,6 млрд тенге сарфлашди.
АКАБ маълумотларига кўра, июнь якуни бўйича расмий сотувлар экспорт ҳам ҳисобга олинганда, 5172 дона автомобилни ташкил қилди.
Қозоғистон бозорида Toyota ҳамон сотувлар бўйича етакчи бўлиб турибди, июнда бу бренддаги 861 автомобиль сотилди. Иккинчи ўринда Lada (857 автомобиль) бўлса, кучли учликка UAZ (287 автомобиль) якун ясаб берди. Анъанавий равишда Ravon (263 автомобиль) ҳамда Renault (253 автомобиль) топ-5ликка кириб, тўртинчи ва бешинчи ўринларни эгаллади.
Июнда қуйидаги брендлар автомобиллари сотуви жиддий тарзда ошган: SsangYong (+146 фоиз), Renault (+71 фоиз), Chevrolet (+59 фоиз) ва JAC (+44 фоиз). Skoda (-40 фоиз), Infiniti (-46), Ford (-57) брендларида эса сотувлар ҳажми камайди.
Мавзуга оид
20:38 / 06.11.2024
Қозоғистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш таклиф қилинди
07:30 / 05.11.2024
Қозоғистонда ўзбекистонлик ҳайдовчига жароҳат етказган фуқарога жиноят иши қўзғатилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
23:10 / 02.11.2024