Жамият | 22:40 / 13.07.2017
9165
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг турли туманларида ўғрилар ушланди

Тошкент вилояти ИИБда бўлиб ўтган матбуот брифингида ички ишлар идораларининг 7-13 июль кунлари вилоят кесимида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берилди. Хусусан, вилоятнинг бир неча туманида ўғрилик жиноятлари фош этилгани маълум қилинди. 

5 июль куни Юқоричирчиқ туман ИИБга шу туманда яшовчи К.А. ариза билан мурожаат қилган. У жорий йилнинг 2 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уйи олдида қаровсиз қолган тегишли «Кобальт» русумли автоуловидан умумий нархи тахминан 5 млн сўмлик 4 та балонини дисклари билан ечиб ўғирлаб кетганини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Зангиота туманида яшовчи, вақтинча ишсиз О.Т. ва Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, Р.М. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Яна бир ўғрилик Янгийўл туманида содир этилган. 7 июль куни туман ИИБга Фарғона вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз Т.Г. ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида жорий йилнинг 3 июнь куни соат 12:30 ларда номаълум шахс ҳеч ким йўқлиги ва эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан Янгийўл тумани Самарқанд кўчасида жойлашган “Деҳқон бозори” олдида турган унга тегишли «Нексия» русумли автоулови салонидан нархи тахминан 1 млн 2 юз минг сўм бўлган 1 дона «Samsung Galaxy J1» русумли уяли алоқа телефонини ўғирлаганлигини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи, вақтинча ишсиз, Ш.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

8 июль куни Бухоро вилоятида яшовчи Х.Х. ариза билан Зангиота тумани ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 6 июль куни соат 07:00 дан 07:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган «Бек-барака» савдо комплексидаги дўконидан умумий нархи тахминан 3 млн сўм бўлган 50 дона эркаклар ва болалар кўйлакларини ўғирлаганини маълум қилган. 

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи, вақтинча ишсиз Ж С. ва укаси, шу манзилда яшовчи, вақтинча ишсиз И.С.лар  содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Мавзуга оид