Ўзбекистон | 13:20 / 13.07.2017
23146
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сўнгги олти ой давомида қанча йўл таъмирлангани маълум бўлди (фото)

Фото: Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 14-февралдаги "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2775-сонли қарори билан қабул қилинган Дастур асосида жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида мамлакат йўлсозлари томонидан 2757,8 км узунликдаги хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқ ва овулларнинг кўчалари таъмирланди. Бу ҳақда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берган.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 115,2 км, Андижон вилоятида – 292,5 км, Бухоро вилоятида – 207,3 км, Жиззах вилоятида – 183,5 км, Қашқадарё вилоятида – 255,6 км, Навоий вилоятида – 107,4 км, Наманган вилоятида – 225 км, Самарқанд вилоятида – 208,7 км, Сирдарё вилоятида – 115,3 км, Сурхондарё вилоятида – 313,2 км, Тошкент вилоятида – 144,8 км, Фарғона вилоятида – 345,6 км, Хоразм вилоятида – 189,4 км ва Тошкент шаҳрида – 54,3 км ички йўл ва кўчаларни шу сафга киритиш мумкин. 

Мазкур иш ҳажми ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда, 4 бараварга кўпдир.

Мавзуга оид